– Международные правовые услуги
Более 10000 довольных клиентов с 2003 года
– Прямой регистратор
Москва
Санкт-Петербург

Инглиз компаниялари

Инглиз компаниялари

Инглиз компаниясининг номини онлайн тарзда текшириш

Компанияни Англияда рўйхатдан ўтказиш нархи – 790 евро

Бизнинг нархларимиз адолатли: кўрсатилган нархга ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами, апостиллаштириш, давлат божлари, муҳр ва етказиб бериш киритилган.

Компанияни ҳар йиллик сақлаб туриш нархи – 490 евро (шу жумладан, Лондонда ҳуқуқий манзилни тақдим қилиш, Annual Return ахборот ҳисобитини тайёрлаш ва тақдим этишни қўшган ҳолда)

Ҳар йиллик сақлаб туриш учун тўлов биринчи марта инглиз компаниясининг тузилганидан 12 ойлик муддат тугаганигача тўланади.

Компаниянинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар электрон тарзда, буюртмачидан барча зарур маълумотлар ва ҳужжатларни олгандан сўнг 24 соат ичида тақдим этилади, шу пайтдан бошлаб компания тўғрисидаги маълумотлар Буюк Британиянинг электрон рўйхатида мавжуд бўлади, апостилланган ҳужжатларни олиш учун 10 кун талаб этилади.

Шошилинч ҳолатлар учун биздан ҳар доим тайёр инглиз LTD ва LLP ҳамкорлик компанияларини сотиб олиш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун нима керак

Инглиз компаниясини сотиб олувчи нимага эга бўлади

Барча кўрсатилган ҳужжатлар апостил билан тасдиқланган, шунингдек инглиз компаниясини тузиш учун зарур бўлган барча қарорлар, муҳр.

Ва совға тариқасида Лондондаги телефон рақами! Инглиз компанияларининг барча сотиб олувчиларига кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш учун, исталган Россия рақамига қайтаманзиллаштириш билан, Лондондаги телефон рақамни совға қиламиз.

Инглиз оффшорларидан фойдаланиш

Буюк Британиядаги нуфузли европа компаниясини сотиб олиш ва бир қатор маслаҳатларга амал қилиш орқали ундан оффшор сифатида фойдаланиш мумкин, аммо Англия ҳеч қандай “оффшор рўйхатида” турмайди. Шунинг учун, Англиядаги оффшор атамасини шакл жиҳатидан тўғри деб бўлмасада, малакали қўллардаги инглиз компанияси мазмун жиҳатидан инглиз оффшоридир.

Буюк Британияда рўйхатдан ўтиш учун таклиф қилинадиган кўплаб ташкилий-ҳуқуқий шакллар ўртасида тадбиркорлик учун энг қизиқарли ва талабга эгалари бўлиб Private Limited Company ва Limited Liability Partnership ҳисобланади.

Private Limited Company (Ltd.) – чекланган масъулиятли очиқ компания – анъанавий равишда агентлик схемаларида номоддий активлар ва бошқаларга ҳуқуқнинг эгаси бўлган ваколатхона сифатида қўлланилади. Акционерлар ва директорларнинг энг кам сони – 1 та. Номланиши, албатта, "Limitеd" ёки "Ltd." Билан тугайди. Private Limited Company анъанавий тарзда 100 £ ёки 1000 £ низом жамғармаси билан рўйхатдан ўтказилади, аммо 1 £ низом жамғармасига эга бўлган Ltd. Инглиз компаниясини рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд. Private Limited Company (Ltd.) компаниялари Буюк Британияда солиқ тўлашга мажбур ва бухгалтерия ҳисоботларини топширишлари зарур.

Limited Liability Partnership (LLP) – чекланган масъулиятли ҳамкорлик, инглиз қонунларига биноан LLP бухгалтерия ҳисоботини топшириши керак, аммо Буюк Британияда солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайди. Фақатгина унинг иштирокчилари (ҳамкорлари)да солиқ тўлаш мажбурияти юзага келади, бу эса инглиз ҳамкорлигидан оффшор сифатида фодаланиш имкониятини очади, мисалан, оффшор компаниялари ҳамкор бўлишлари шарти билан. LLP да мумкин бўлган ҳамкорлар сони 2 тадан 20 тагача, улар ҳам жисмоний, ҳам юридик шахс бўлишлари мумкин. Ҳамкорликда директор мансаби назарда тутилмаган, бир нафар бошқарувчи ҳамкор тайинланади.

Буюк Британияда юридик шахслар, уларнинг директорлари ва акционерлари тўғрисидаги маълумотлардан исталган хоҳловчи фойдаланиши мумкин, шунинг учун махфийлик зарур бўлган ҳолларда, номинал сервис хизматларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Инглиз компаниясининг нуфузлилиги учун тўлов сифатида ҳар йиллик бухгалтерия ҳисоботини топшириш ва баъзи ҳолларда аудитдан ўтиш заруратини айтиб ўтиш мумкин. Ҳисобот натижаларига қараб солиқ суммаси аниқланади.

Ҳар бир компания учун биринчи ҳисоботни тақдим қилиш учун ўз муддати белгиланади, қайсиким Буюк Британия электрон рўйхатида акс эттирилади. Бу муддат тахминан компани тузилганидан 1 йил 9 ой ўтганидан сўнг келади. Албатта, ҳисобот олдинроқ тайёрланиши ва уни топшириш охирги кунга қадар чўзилмаслиги лозим, акс ҳолда компанияга катта жарималар хавф солади.

Аудитдан ҳамма компаниялар ҳам ўтмайди, фақатгина йиллик айланмаси 5,6 млн. фунт стерлингдан ортиқ бўлган компаниялар.

Бизнинг компаниямиз Англияда бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Хизматларнинг қиймати алоҳида тарзда, компаниянинг фаоллиги ва банк ҳисоб рақами бўйича операциялар миқдорига қараб аниқланади.

Оформите заявку на бесплатную консультацию прямо сейчас

или просто позвоните нам:
+7 (495) 662-49-51 (Москва)
+7 (812) 490-74-52 (Питер)

Новости и публикации

RSS
Посмотреть все
Ещё больше интересных новостей в нашем Телеграм-канале @ofshors